Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ишлатишмаган бўлсалар-да, арабча сўз ҳисобланаверади. Негаки, араблар бу сўзнинг ўзини ишлатмаган бўлсалар-да, унинг ўзагини ишлатганлар. Шу билан бирга бу сўз араб тилининг қонун-қоидаларига вазнига тўғри келади.
Иштиқоқ иккига кичик иштиқоқ ва катта иштиқоққа бўлинади. Кичик иштиқоқ содда иштиқоқ, кичикроқ иштиқоқ ҳам деб юритилади. Бу иштиқоқ тилнинг деярли ҳамма қатламига тегишли. Масалан, юқорида айтиб ўтганимиздек, син, лом ва мим ҳарфларидан ташкил топган ўзак (سلم )дан саломатликка доир (سلم، يسلم ), (سالم ), (سلمى ), (السلامة ), (السليم ) каби жуда кўплаб сўзлар иштиқоқ қилинади. (السليم ) сўзи яхшиликка йўйиш маъносида ҳатто илон чаққан одамга нисбатан ҳам қўлланади.
Катта иштиқоқ каттароқ иштиқоқ деб ҳам юритилади. Бу иштиқоқ тилнинг айрим қисмларида ишлайди. Бу иштиқоқда бирлаштириб турувчи бир маъно орқали ҳарфлар ўрни алмаштирилади.
Масалан, (جبر ) ўзакли сўздан (جرب ) ўзакли, (برج ) ўзакли, (بجر ) ўзакли, (رجب ) ўзакли, (ربج ) ўзакли сўзлар иштиқоқ қилинган. Бу сўзларни бирлаштириб турувчи маъно куч ва қаттиқликдир.
Энди уларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик.
(جَبَرَ ) сўзи суякни ўрнига солиш, камбағалга ёрдам бериш каби ибораларда қўлланади. Яъни, суякни ҳам, камбағални ҳам кучга киритади, мустаҳкамлайди. Мажбур қилиш маънода қўлланганда ҳам ўзининг бошқадан кўра кучлироқ эканини кўрсатиши намоён бўлади.
(جَرَبَ ) сўзидан эса масалан (مجرب ) сўзи келиб чиқади. Тажрибали маъносини англатувчи бу сўз ҳам кишининг мустаҳкам, пухта, кучли одамга айланганини англатади. Меш маъносини англатувчи (جراب ) сўзидан ҳам ўз ичида керакли нарсаларни сақлаши билан мустаҳкамлашгани, кучга киргани каби маъноларни тушуниш мумкин.
(بَرَجَ ) сўзидан бурж сўзи келиб чиқади. Бу сўз ҳам ўзининг кучлилиги ва атрофидагилар ундан куч олиб туришини англатади.
(بَجَرَ ) сўзидан (الأبجر ) сўзи келиб чиқади. Бу сўз киндиги кучли деган маънони англатади.
Кимдандир ҳайиқиш, кимдандир уялиш, кимнингдир салобати босиши каби маъноларни англатувчи (رجب ) сўзи ҳам ўша кимнингдир кучи, шаъни, обрўси ортганини англатади. Ражаб ойи
17-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|